Эндигина 1 ёшга тўлган фарзандини пуллаётган она қўлга олинди
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида бир ёшли қиз фарзандини сотаётган аёл қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида Гулистон шаҳар ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда 1996 йилда Сирдарё вилояти Ҳавас туманида туғилган Гулистон шаҳрида яшаб келаётган фуқаро О.У. ўзининг 2021 йил 3 июнь куни туғилган фарзанди О.Ш.ни ўн саккиз ёшга тўлмаганлигини ва ожиз аҳволдалигини била туриб, “харидор” фуқаро М.Г.га 15.000 (ўн беш минг) АҚШ доллари эвазига сотган вақтда ушланган ва ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан О.Уга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси, 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.