Президент Эрдоған Қўқон шаҳри ҳокимини қутлади (фото)
Айни кунларда Истанбулда Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған раислигида Турк дунёси шаҳарлари бирлиги иттифоқининг 6-қурултойи бўлиб ўтмоқда
Унда Ўзбекистондан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати делегацияси иштирок этмоқда.
Умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов хабарига кўра, делегация аъзоси бўлган Қўқон шаҳри ҳокими Маъруфжон Усмонов ушбу иттифоқнинг директорлар кенгаши таркибига киритилди.
Шу муносабат билан Туркия етакчиси Эрдоған Қўқон ҳокимини қутлагани айтилмоқда.