Самарқандда сохта ИИБ ходими қўлга тушди
Самарқандда 25 ёшли йигит қалбаки гувоҳнома ясаб олиб, ўзини ички ишлар ходими деб таништириб юрган. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича,ушбу шахс жорий йилнинг 2 июнь куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида жойлашган “Омонқўтон” йўл патрул хизмати масканида қўлга олинган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олинган маълумотларга асосан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Кобальт русумли автомашина тўхтатилганида, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи шахс ИИО хизмат кийимида тушган фотосурати мавжуд бўлган сохта хизмат гувоҳномасини ЙПХ инсекторларига тақдим этган вақтида ушланган. Шундан сўнг унинг хизмат гувоҳномаси ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.