Путин яқинда Ўзбекистонга келади
Россия президенти Владимир Путин сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади. Бу ҳақда журналистларга давлат раҳбари ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилган.
«Куз фаслида кўплаб тадбирлар режалаштирилган. Мана, иқтисодий форумимиздан ташқари, сентябрь ойида Самарқандда ШҲТ саммити бўлиб ўтади», – деди у.
Маълум бўлишича, Путин 14 октябрда Нур-Султондаги МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашида ҳам қатнашади.