Болгария бош вазири 70 нафар россиялик дипломат чиқариб юборилишини айтди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: topnovini.bg Болгария бош вазири Кирил Петков 70 нафар россиялик дипломат 3 июл куни мамлакатдан чиқариб юборилишини айтди. "Биз 70 ўринли самолёт якшанба куни Москвага учиб кетишини кутяпмиз", - деди Петков. Петков аввалроқ дипломатик фаолият ниқоби остида махсус хизматлар учун ишлаган россияликлар мамлакатдан чиқариб юборилишини айтганди. Россия ташқи ишлар вазирлиги Москва бунга "тегишли жавоб" қайтаришини билдирди.