Илон заҳри организмга қандай таъсир қилади?
Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
Ҳаммамизга маълумки, ер шарида иқлим исиши туфайли кенгликларимизда заҳарли илонлар сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Хўш, илон заҳри қанчалик хавфли?
Заҳарли илонлар ажратаётган заҳар (токсин) организмга ҳар хил таъсир қилади. Қуйида айрим токсинларни кўриб чиқамиз:
Нейротоксин – асаб тизими ишлашига таъсир қилади;
Холинэстераза – нерв импульсларини нервлардан мушакларга узатилишини бузилишига олиб келади;
Кардиотоксин – юрак-қон томир тизимининг ишини бузади;
Гемолизин – қизил қон ҳужайралари, қоннинг шаклли элементларини парчалаб ташлайди.