Швеция ва Финляндияни НАТОга таклиф қилишди
Мадриддаги саммитда НАТО давлатлари вакиллари Швеция ва Финляндияни ҳарбий иттифоққа аъзо бўлишга расман таклиф қилишди.
«Финляндия ва Швециянинг қўшилиши уларни янада хавфсизроқ, НАТОни кучлироқ ва Евро-Атлантика минтақасининг хавфсизроқ бўлишини таъминлайди. Финляндия ва Швециянинг хавфсизлиги Иттифоқ учун, жумладан, аъзо бўлиш жараёнида ҳам муҳим аҳамиятга эга», — деб таъкидлади давлат раҳбарлари ва НАТО саммитида иштирок этаётган ҳукуматлар.