Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 3 нафар аъзоси давлат мукофоти билан тақдирланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Мамлакатимизда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азм-у шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган бир қатор ташаббускор ва етакчи ёшларимиз “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди: Қувонарлиси, мукофотланганлар орасида Ўзбекистон U-23 Олимпия терма жамоасининг 3 нафар аъзоси ҳам бор: 1. Жалолиддинов Жасурбек Жамшид ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) сардори; 2. Норчаев Хусаин Тўрақул ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси; 3. Эркинов Ҳожимат Ботир ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси.