Исландия ҳаводан карбонат ангидридни тўғридан-тўғри сўриб олиш бўйича дунёдаги энг йирик завод қурилишини бошлади
2021 йил cентябр ойида Швейцариянинг «Climeworks» компанияси Исландияда йилига 4 минг тонна CО2 ишлаб чиқариш қувватига эга биринчи «Оrcа» заводини ишга туширди. Янги «Mammoth» (Мамонт) заводи ҳар йили атмосферадан 36 минг тонна карбонат ангидридни олиб ташлашга қодир бўлади ва у 18-24 ой ичида ишлай бошлайди. Ускуналар геотермал манбаларда ишлайди.