Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти қозиси: “Тинчликнинг қадрига етиш – ҳар биримизнинг вазифамиз” — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти қозиси Шамсуддин Баҳауддинов видеомурожаат билан чиқиб, аҳолини провокацияга берилмасликка ва тинчликнинг қадрига етишга чақирди. “Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллолоҳу алайҳи васаллам ўз муборак ҳадисларида: “Икки неъмат бор. Бу икки неъматнинг қадрига кўпчилик етмайди. Биринчиси – тан саломалиги бўлса, иккинчиси – тинчлик неъматидир”, дедилар. Азизлар, 1-2 кундан бери элимизда бўлиб турган воқеалардан ҳаммамизнинг хабаримиз бор. Шу мақсадда бугун ҳурматли президентимиз Нукусга келиб, халқимизнинг тилак-истакларини эшитди ҳамда бугунги кунда норозилик уйғотаётган баъзи бир масалаларга ойдинлик киритди”, – деди қози. Шамсуддин Баҳауддинов давлат раҳбари Ўзбекистон Конституциясининг 17-бобида кўрсатилган Қорақалпоғистон Республикасига тегишли моддалар ўзгаришсиз қолишини маълум қилгани, бу эса халқнинг фикри инобатга олинганини билдиришини таъкидлади. “Азизлар, тинчлик – бу жуда улкан, бебаҳо неъмат. Унинг қадрига етиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Тинчликни сақлаш, унинг қадрига етиш пайғамбар алайҳиссалом муборак ҳадисларида айтганларидай, шу юртда яшаётган ҳар бир фуқаронинг, мўмин-муслималарнинг миннатли вазифаларидан”, деди у.