«Туябўғиз»да чўкаётган 16 яшар бола қутқариб қолинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Бугун, 3 июль куни тахминан соат 15:00 ларда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг бир гуруҳ қутқарувчилари «Туябўғиз» сув омборида навбатчилик олиб бораётган бўлган. Шу вақтда сув омбори қирғоғидан 150 метр узоқликда чўмилаётган Зангиота туманида яшовчи 16 ёшли бола чўкиб кетаётганлигини пайқаб қолишган ва тезкорлик билан қутқарув ишларини амалга ошириб, болани сув остидан олиб чиқиб ҳаётини сақлаб қолганлар. Айни вақтда қутқариб қолинган боланинг аҳволи яхши. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан чўмилиш қоидаларига риоя этишни ва рухсат этилмаган сув ҳавзаларида чўмилмасликни сўраган.