Россияда ўзбекистонлик эркак 6 ёшли қизга жинсий тажовуз қилди
Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск туманида 6 июль куни 47 ёшли ўзбекистонлик эркак 6 ёшли қизга жинсий тажовуз қилди. Бу ҳақда «47news» хабар берди.
Ҳолат юзасидан навбатчи бўлинмага номаълум шахс 6 ёшли қизни чекка ҳудудга олиб ўтиб, унга номақбул ҳаракатлар қилгани ҳақида маълумот берилган. Полиция ходимлари вазият юзасидан туманда яшовчи ўзбекистонлк 47 ёшли эркакни қўлга олиб, камерга жойлаштирган.
Аниқланишича, эркак Россияга уч йил аввал ишлаш учун келган, бироқ айни дамда у расман ишсиз ва миграция органларида рўйхатдан ўтмаган.
Ҳолат юзасидан Ленинград вилояти Тергов қўмитаси туман бўлими «ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари» таркиби бўйича жиноий иш қўзғатган. Эркак 12 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.