Пиёз ва саримсоқ суви шамоллашда ёрдам берадими?
Шифокор Нозима Ўринова:
-Ҳақиқатан ҳам, бу сабзавотларда вирусларнинг кўпайишини секинлаштирадиган ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайдиган фитонцидлар мавжуд. Лекин саримсоқпиёз ва пиёз сувини бурунга томизиш яхши фикр эмас.
– Чунки бурун шиллиқ қавати аллақачон яллиғланган ва сув уни янада кўпроқ емирилишга, куйишгача олиб келади. Лекин бу ажойиб сабзавотлар, бус-бутун янги ҳолатида жуда ҳам фойдали.
– Аммо бунда ҳам меъёр керак, бундан ташқари, ошқозон-ичак трактининг айрим касалликлари учун пиёз ҳам, саримсоқ ҳам қарши кўрсатмага эга.
«Соғлом ҳаёт»