Покистондаги сув тошқини қурбонлари сони 45 кишига етди
Покистон ҳукумати Балужистон вилоятида жала оқибатида ҳалок бўлганлар сони 45 кишига етгани тўғрисида билдирди. Ҳукумат бу охирги рақам эмаслигини, қурбонлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
Балужистон расмийси Аҳмад Носир 7 июль куни жала оқибатида юз берган сув тошқинлари оқибатида юзлаб уйлар вайронага айланганини, минглаб чорва нобуд бўлганини айтди.
Ҳукуматнинг билдиришича, Балужистонга сўнги 30 йилда илк маротаба бу қадар кучли ёмғир ёққан. Кучли ёмғир 5 июль куни Синд вилоятидаги конлардан бирини сув остида қолдирган. Бу конда ишлаётган кончилардан 7 нафари ҳалок бўлган.
Дастлаб Балужистон вилоятида 6 июлда юз берган сув тошқини оқибатида камида 18 киши қурбон бўлгани хабар қилинган эди. Покистонда ҳар йили жала оқибатида юз берадиган тошқинларда ўнлаб киши ҳалок бўлади.