Қизил ловия камқонликни даволашга ёрдам беради
Қизил ловия таркибида бошқа маҳсулотларга қараганда темир моддаси юқори, бу эса камқонликни даволашда энг фойдали табиий маҳсулотдир.
100 грамм қизил ловия таркибида темир, калий, оқсил, С витамини, магний ва бошқа фойдали микроэлементлар.мавжуд.
Озиш мақсадида. Қизил ловия иштаҳани пастлатади ва тез углеводларни ҳазм бўлишини секинлатади.
Юрак учун. Ўзида аргинин сақлагани сабабли азот алмашинувида қатнашиб, қон айланишини яхшилайди, бундан ташқари, қондаги глюкоза миқдорини пастлатиб, қандли диабетнинг олдини олади.
Ичаклар фаолиятига. Клетчаткага бой бўлганлиги учун овқат ҳазм бўлишини яхшилайди, ичакларни тозалаб, шлаклар ва токсинлардан халос қилади.
Иммунитетга. Таркибидаги олтингугурт организмнинг инфекцияларга чидамлилигини оширади.