Ўзбекистоннинг қайси вилоятида аҳоли энг кўп яшайди? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон ҳудудларидаги доимий аҳоли сони маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, республика ҳудудларининг доимий аҳолиси сони қуйидагича: Самарқанд вилояти – 4 069,3 минг киши; Фарғона вилояти – 3 931,1 минг киши; Қашқадарё вилояти – 3 438,6 минг киши; Андижон вилояти – 3 283,8 минг киши; Тошкент вилояти – 2 962,5 минг киши; Наманган вилояти – 2 959,3 минг киши; Тошкент шаҳри – 2 909,5 минг киши; Сурхондарё вилояти – 2 771,1 минг киши; Бухоро вилояти – 1 990,4 минг киши; Қорақалпоғистон Р. – 1 962,4 минг киши; Хоразм вилояти – 1 936,6 минг киши; Жиззах вилояти – 1 457,7 минг киши; Навоий вилояти – 1 044,0 минг киши; Сирдарё вилояти – 887,1 минг киши. Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.