Utair Тошкент — Уфа йўналиши бўйича парвоз қилади
Парвоз жадвали:
июлда — Уфадан учиш пайшанба кунлари соат 21:55да, Тошкентдан жўнаш жума кунлари соат 1:45да;
августда — Уфадан учиш пайшанба ва жума кунлари соат 21:55да, Тошкентдан жўнаш жума ва шанба кунлари соат 1:45да.
Utair’нинг парвозлар жадвалига Москва, Санкт-Петербург, Сургут, Тюмень ва Уфадан Тошкентга парвозлар киритилган. Шунингдек, Москвадан Бухоро, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларига учиш мумкин.
Чипталар нархи utair.ru сайтида 7 603 рублдан бошланади. (Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича 1,47 миллион сўм).