Жиноятчилик даражаси бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 104-ўринни эгаллади
Маълумотга кўра, Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва бошқа давлатларга қараганда яхшироқ.
Numbeo’нинг жиноятчилик даражаси бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 142 мамлакат ичида 104-ўринни эгаллади. Мамлакат индекси 33,68 ни ташкил этди.
Рейтингга кўра, Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва бошқа давлатларга қараганда яхшироқ.
Жиноятчиликнинг энг юқори даражаси Венесуэла, Папуа-Янги Гвинея ва Афғонистонга тўғри келмоқда. Жиноятчилик энг паст даражаси — Қатарда.
Эслатиб ўтамиз, жиноятчилик даражаси 20 дан паст бўлса “жуда паст”, 20 дан 40 гача бўлса «паст», 40 дан 60 гача бўлса «ўртача», 60 дан 80 гача бўлса «юқори», 80 дан юқори бўлса “жуда юқори” деб баҳоланади.