Уйида қўшмачилик билан шуғулланиб келган аёл қўлга олинди
Андижон вилояти ИИБ одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан қўшмачилик жинояти фош этилди. Бу ҳақда вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 июль куни Андижон шаҳар ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Унда Андижон шаҳрида яшовчи аёл П.З яшаш хонадонида Избоскан туманида яшовчи аёл Г.Г. ҳамда Андижон шаҳрида яшовчи аёл А.Р.ларни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш мақсадида сақлаб, холис мижоздан олдиндан олинган кимёвий ишлов берилган 600.000 (олти юз минг) сўм пуллар эвазига мижоз билан жинсий алоқа қилиши учун яшаш хонадонида барча шарт-шароитларни яратиб берган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Фуқаро П.З.дан кимёвий ишлов берилган 600.000 (олти юз минг) сўм пуллар далилий ашё тариқасида холислар иштирокида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.