Диёрбек Рўзметов мутлақ Осиё чемпиони бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Тошкентда ўтаётган оғир атлетика бўйича қитъа биринчилигида Диёрбек Рўзметов олтин медални қўлга киритди. Ўзбекистонлик спортчи ўсмирлар ўртасида -61 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган даст кўтариш машқида энг юқори натижани қайди этди. “Диёрбек Рўзметов чемпионатда кун қаҳрамонига айланди. У барча йўналишларда чемпионликни тантана қилди”, - дейилади хабарда. Ўсмирлар ўртасида ОЧ Йигитлар, -61 кг: 1. Диёрбек Рўзметов (Ўзбекистон) - 253 (116+137) кг 2. Брум (Вьетнам) - 244 (112-132) кг 3. Голом Тинку (Ҳиндистон) - 241 (104+137) кг.