Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда чегара савдо зоналари тизимини яратиш таклифи билан чиқди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувида сўзга чиқиб, қатор таклифларни илгари сурди. Ўзбекистон раҳбари Марказий Осиёда товарларни етказиб беришнинг ягона ва соддалаштирилган тартиб-қоидаларига эга бўлган чегара савдо зоналари тизимини яратишни таклиф қилди. Бундан ташқари қуйидаги таклифлар билдирилди: ҳар йили Марказий Осиё минтақалари форуми ўтказилишини йўлга қўйиш; Ҳиндистон, Покистон ва Хитой бозорларига чиқиш учун муқобил транспорт йўлакларини илгари суриш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш; аҳолини кенг номенклатурадаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашнинг комплекс схемасини биргаликда ишлаб чиқиш; Марказий Осиё маданият, санъат ва кино фестивалини мамлакатларда навбатма-навбат ўтказиш; ўзаро туристик оқимларни кўпайтириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш учун қўшма экспертлар гуруҳини ташкил этиш; ёшлар сиёсатининг умумий йўналишлари бўйича кўп томонлама шартномани тайёрлаш. Бундан олдин Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари доимий маслаҳатлашувини йўлга қўйишни таклиф қилганди.