Тошкентда 1 ноябрдан пулли тўхташ жойлари ташкил этилади
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда жамоат транспортларини янгилаш ҳамда ер майдонларини назорат қилишдаги масалалар кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, пойтахтда жамоат транспортлари ҳаракат таркибини замонавий, экологик тоза автобус ва электробуслар билан янгилаш мақсадида 20 та электробуслар харид қилинган. Ундан ташқари «Самарқанд автомобиль заводи» 60 та замонавий автобусларни етказиб берди. Келгусида яна 200 та пастполли автобусларни олиш юзасидан шартнома имзоланган.