Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида кетма-кет 4 кун дам олади
Аввал хабар қилганимиздек, «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олади. Яъни:
2022 йил 1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
2022 йил 2 сентябрь — жума (қўшимча ишланмайдиган кун – иш ҳафтаси туридан қатъи назар);
2022 йил 3 сентябрь — шанба (қўшимча ишланмайдиган кун – олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);
2022 йил 4 сентябрь — якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).
Эслатиб ўтамиз, ҳужжатга кўра, бу йил Мустақиллику байрами «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош шиор остида нишонланади.