IT Park резидентларининг экспорт ҳажми кескин ортди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, ташқи бозорларда хизмат кўрсатувчи IT Park резидентлари сони 203 тани ташкил этди. (ўсиш – 2,7 баробар). IT Park резидентлари томонидан бажарилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 баробарга ошди ва $53,2 миллионни ташкил этди. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида IT Park резидентлари сони 747 та компанияни ташкил этди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 155 фоизга ўсди. 747 та компаниядан: - 589 таси Тошкент шаҳрига тўғри келади; - 157 таси вилоятларда рўйхатдан ўтган; - 134 та компания жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ташкил этилган; - 94 та компания ИТ соҳасида таълим хизматларини кўрсатмоқда; - 107 та хорижий компания. Компаниялар фаолият йўналишлари бўйича қуйидагича тақсимланди: - дастурий таъминотни ишлаб чиқиш; - маълумотларни қайта ишлаш; - бизнес жараёнларини автоматлаштириш; - IT-таълим ҳамда ахборот хизматларини экспорт қилиш. Шу билан бирга, экспортнинг 88 фоизи АҚШ, қолгани эса Буюк Британия, Германия, МДҲ давлатлари ва БААга тўғри келади. 2022 йилнинг охирига қадар экспорт ҳажми $100 миллионга етиши кутилмоқда.