14 ёшли хоккейчи машғулотлар вақтида вафот этди
«Матч ТВ»нинг хабар беришича, СКА мактабининг 14 ёшли хоккейчиси машғулотлар вақтида вафот этган. Хабарда айтилишича, унинг исми Всеволод Малков бўлган.
«Боланинг юрак соҳасига шайба бориб урилган», — дейилади манбанинг хабарида.
Қўшимча қилинишича, шифокорлар боланинг юрагини ишга туширган ва касалхонага олиб борган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Клуб марҳумнинг оиласига мазкур ҳолат юзасидан ички текширув ишларини олиб боришга ваъда берган.