Металлургияни ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди
Давлат раҳбари иқтисодиётда металлга бўлган кўп тонналик талабни қондириш учун тўртта асосий вазифа:
Биринчиси – металл ишлаб чиқарувчи корхоналарни хомашё билан кафолатли таъминлаш.
Иккинчиси – барча ҳудудларда металл ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил бўлишини қўллаб-қувватлаш.
Учинчиси – юқори қўшилган қиймат яратадиган саноат тармоқлари учун замонавий металл конструкциялар ишлаб чиқариш.
Тўртинчиси – малакали кадрлар тайёрлаш, илм-фан ва инновацияни ривожлантиришни кўрсатиб ўтди.