ОТМларда тўлов-контракт ошмайдиган бўлди (йўналишлар бўйича жадвал) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
2022/23 ўқув йилида барча давлат ОТМларининг барча босқич талабалари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди. Бу – президент топшириғи, дея маълум қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Вазирлик хабарига кўра, истисно тариқасида, 2022/2023 ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган ОТМларда ҳам, базавий тўлов-контракт қиймати 2021/22 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади. Шу билан бирга, 2022/23 ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ҳам ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.