Қашқадарёлик 2,5 ёшли Афрузбек боғчадан поезд йўлига қандай келиб қолганди? (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Жорий йилнинг 12 сентябр куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Косон туманида Қарши-Мароқанд темир йўл йўналишида қатновчи «Афросиёб» юқори тезюрар электропоезди 2,5 ёшли болани босиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Расмий маълумотларда 2022 йил 9 сентябр куни содир бўлгани айтилган мазкур воқеа тафсилотлари маълум қилинди. Унда айтилишича, воқеа куни ўша куни соат 15:30 ларда содир бўлган. Бола поезд уриб кетишидан 15 дақиқа аввал ҳам тарбиячининг олдида бўлган. Маълум қилинишича, болакайнинг маҳаллий ДХШ асосидаги Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасига келтирилганига 2 кунгина бўлган. Болакайнинг бувиси набирасидан хабар олиш мақсадида ўша куни соат 12:00 ларда боғча тарбиячисига қўнғироқ қилган ва тарбиячи унга боланинг ёнида эканини, ўзини яхши ҳис қилаётганини айтган. – Қизим фарзандини олиб келганида, майли қолсин, ўзимнинг боламдай қарайман, деб олиб қолган. Ўша куни соат 12:00 ларда ҳам телефон қилган, болам инжиқлик қилмаяптими, деб. Тарбиячи соат 15:15ларда ҳам олдимда эди, деяпти. Соат 15:30да эса бу воқеа содир бўлган. 15 дақиқанинг ичда 2,5 яшар бола воқеа жойига қандай етиб борганига ҳайронмиз, – дейди боланинг бувиси Маҳбуба Шарипова. Тарбиячи эса ўз кўрсатмасида боланинг деразадан ошиб, 5 дақиқа ичида йўқолиб қолганини ва уни қидирганини айтган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур оилавий болалар боғчасининг айни пайтда фаолияти тўхтатилгани айтилмоқда.