Навоийда 800 долларга ишга киритиб қўйишни ваъда қилганларга жиноий иш қўзғатилди
Навоийда ота-болани Зарафшон шаҳридаги кон бошқармасига ишга киритиш мақсадида 800 доллар олаётган шахсларга жиноят иши қўзғатилди.
Маълум қилинишича, Зарафшон шаҳрида истиқомат қилаётган А.Д. таниши О.Г. билан тил бириктириб Зарафшон шаҳридаги кон бошқармасига ишга киришни мақсад қилган А.С. ва унинг ўғлини ҳожатини чиқариш ва хизмати эвазига мўмай даромадли бўлишни кўзлаган.
Шунингдек, олдиндан талаб қилинган 800 АҚШ долларини шаҳардаги «Сўғдиёна» кафесида олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан А.Д. ва О.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли бандлари билан жиноий иш қўзғатилган.