Қозоғистон президенти етти йил муддатга сайланади, пойтахтга Остона номи қайтди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Қозоғистон пойтахтга Остона номи қайтарилди ва мамлакат президенти бир марта етти йиллик муддатга сайланадиган бўлди. Тегишли қонунни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев имзолади. Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунини имзолади, дейилади расмий хабарда. Аввалроқ Адлия вазири Канат Мусин пойтахт номини ўзгартириш тўғрисидаги фармон бир ой ичида имзоланишини маълум қилганди.