Рашидов яна гол урди. Унинг жамоаси бу сафар "Ал-Садд"ни мағлуб этди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Қатар Кубоги доирасида "Умм-Салал" жамоаси ўз майдонида "Ал-Садд"га қарши майдонга чиқди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди. Қайд этиш лозим, легионеримиз Сардор Рашидов ушбу беллашувда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Маълумот ўрнида, ўтган учрашувда Рашидов "Қатар СК" дарвозасини ҳам ишғол қилганди.