Ногирон-ампутантлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Испанияни йирик ҳисобда мағлуб этди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ногирон-ампутантлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 2-турида Ўзбекистон Испанияга қарши баҳс олиб борди. ЖЧ-2022. 2-тур Испания – Ўзбекистон 0:3 "TFF Riva Facility" майдони, Истанбул Голлар: Қудрат Худойқулов 2та, Азиз Абдураҳмонов. Вакилларимиз дастлабки ўйинда Евро-2021 бронза медали соҳиби Польшани 3:1 ҳисобида таслим этишга эришганди. Испанлар эса илк турда Танзания билан нурсиз дуранг ўйнашди – 0:0.