Суперлига. «Нефтчи» сафарда «Локомотив»ни мағлуб этди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Нефтчи" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар ишончли 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 34-дақиқасида Иззатилла Абдуллаев ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнгида «темир йўлчилар» аъзоси Самюэль Опеҳ қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 75-дақиқада Суннатулла Абдуллажонов ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. 89-дақиқада эса Сирожиддин Қўзиев фарғоналикларнинг навбатдаги голи муаллифига айланди. 90+1-дақиқада Жалолиддин Жумабоев ҳисобни қисқартирди. Шу тариқа «Нефтчи» очколари сонини 25 тага етказиб, 8-ўринни эгаллаб турибди. «Локомотив» эса 19 очко билан 11-поғонани банд этди. «Локомотив» — «Нефтчи» 1:3 Голлар: 0:1 — 34 Иззатилла Абдуллаев, 0:2 — 75 Суннатулла Абдуллажонов, 0:3 — Сирожиддин Қўзиев, 1:3 — 90+1 Жалолиддин Жумабоев. «Локомотив»: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 4. Дилшоджон Комилов (4. Хуршид Мухторов, 63), 6. Алишер Салимов (9. Жавоҳир Алижонов, 77), 8. Нурмуҳаммад Тошпўлатов (10. Жасурбек Жалолиддинов, 53), 17. Санжар Қодирқулов, 19. Этаме Жероме, 20. Жалолиддин Жумабоев, 22. Манучеҳр Сафаров, 25. Мўминжон Мелиев (21. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 77), 27. Ислом Рашидхонов (98. Маъруф Жумаев, 63), 44. Самюэль Опеҳ. «Нефтчи»: 69. Евгений Конюхов, 11. Иззатилла Абдуллаев (9. Суннатилла Абдуллажонов, 68), 13. Лутфулла Тўраев, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 20. Саламат Қуттибоев, 22. Умар Адҳамзода, 26. Олексей Ларин, 28. Фозил Мусаэв, 31. Нодирхон Неъматхонов, 77. Аброрбек Исмоилов, 99. Улуғбек Ҳошимов (46. Шаҳзодбек Убайдуллаев, 80). Огоҳлантириш: Улуғбек Ҳошимов (50). Четлатиш: Самюэль Опеҳ (45).