Бола кўп миқдорда дори истеъмол қилиб қўйганида қандай ёрдам кўрсатиш керак?
Шифокор Алишер Файзиев:
– Энг биринчи бўлиб, тез ёрдам чақиринг! Улар келгунча эса ўзингиз болага биринчи ёрдамни кўрсатинг!
– Агар боланинг аҳволи ўта оғир ҳолатда бўлса, юрак-ўпка реанимациясини бошланг.
– Агар бола ҳушидан кетса, аммо нафас ва юрак уриши сақланиб қолса, уни ёнбошлатиб ётқизинг.
– Оғиз бўшлиғида – дори қолдиқлари йўқлигини текширинг агар мавжуд бўлса, уларни олиб ташланг.
– Агар дори-воситаларни қабул қилганига 30 минут бўлмаган бўлса ва бола ҳушида бўлса, у ҳолда болани қайт қилдириш керак бўлади.
– Болага фаоллаштирилган кўмир беринг.
– Шифокор келгач, заҳарланишни келтириб чиқарган дори воситаларини уларга кўрсатинг.
«Соғлом ҳаёт»