Еврокомиссия Россияга қарши санкциялар нархини ҳисоблаб чиқди
Россияга қарши барча савдо чекловларининг қиймати Европа Иттифоқи томонидан Россияга қарши санкцияларнинг саккизинчи пакети тасдиқланганидан кейин тахминан 123 миллиард еврога етди.
Бу ҳақда Еврокомиссия (ЕК) материалларига таяниб, РБК хабар бермоқда.
“Бу миқдор доирасида ЕИ Россия ва ЕИ давлатлари ўртасидаги 2021 йилда мавжуд бўлган, бироқ расмий санкциялар туфайли ҳозир имконсиз бўлган ўзаро савдо ҳажмини тушунади”, — деб ёзади нашр.
Қайд этилишича, бу миқдор ўтган йилги Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги умумий савдо айланмасининг 40 фоизига тенг.
6 октябрь куни Европа Иттифоқи Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини, жумладан, нефть нархининг максимал чегарасини тасдиқлади.