Лаб бўёқлари таркибида зарарли моддалар мавжуд!
Шифокор Нозима Ўринова:
-Аёллар кўп фойдаланувчи баъзи лаб бўёқларида соғлиқ учун хавфли моддалардан фойдаланилади.
-Қўрғошин.Қўрғошин организм учун хавфли модда бўлиб, бепуштлик, анемия, саратон, хулқ атвор билан боғлиқ муаммолар келтириб чиқариши мумкин.
-Кўмир смоласидан олинган бўёқ. У ютилса, теринг қизариши, аллергия, бош оғриғини келтириб чиқаради.
-Бундан ташқари, лаб бўёғига қўшилган сунъий хўшбўйлантирувчилар лаб ёрилиши, қуриши дерматитга олиб келиши мумкин.
-Шунинг учун хар қандай лаб бўёқлари сотиб олишда унинг нималардан тайёрланганига эътибор қаратиш лозим. Шу тарзда заҳарли моддаларни сақлаган лаб бўёқларидан қочиш мумкин.
«Соғлом ҳаёт»