«Путиннинг Россияси Совет давридагидан ҳам кўпроқ яккаланиб қолган» — Обама
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Оқ уй ва Россия президенти маъмурияти ўртасидаги алоқа Совет давридагига қараганда анча заифлигини таъкидлади, деб ёзади «Sensor».
«Менимча, биз ҳозир гувоҳ бўлаётган нарса аслида янада марказлашган, янада яккаланган ва ёпиқ бўлган Россия режимининг бир тури. Менимча, Путин қарор қабул қилиш жараёнини биз ҳатто Совет даврида ҳам кўрмаган даражада амалга оширмоқда», — деди Обама.