Ўзбекистонни ҳафта давомида совуқ ва ёмғирли об-ҳаво кутиб турибди
Сешанба куни айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши, ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида эса ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +5..+10, кундузи +15…+20 даражада бўлади.
Чоршанба куни республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво кундузи 13-18° гача пасаяди.
Пайшанба ва жума кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кечалари ҳаво ҳарорати минимал даражага етади ва 3-5° атрофида бўлади.