Москвада сафарбарлик якунланди
Бу ҳақда пойтахт мэри Сергей Собянин эълон қилди.
Москва ҳарбий комиссарига кўра, президент фармони ва Мудофаа вазирлиги топшириғи билан белгиланган қисман сафарбарлик бўйича топшириқлар тўлиқ бажарилди, деди мэр.
Сафарбар қилинганларни қабул қилиш пунктлари 17 октябр куни соат 14.00 да ёпилади. Юборилган чақирув қоғозлари ўз кучини йўқотади.