Дубайда туғилган россиялик аскар ўз қаҳрамонлиги ҳақида айтиб берди (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Россия Мудофаа вазирлиги жангларда қаҳрамонлик кўрсатаётган аскар ва зобитлар ҳақида ҳар куни ҳикоя қилиб бормоқда. Бугунги қаҳрамонимиз - ёш артиллериячи, ноодатий биографияга эга. У Дубай шаҳрида туғилган, отаси покистолик онаси рус. Россиянинг Красноярск шаҳрида ўсиб улғайган, ҳарбий ўқув юртини тамомлаб артиллериячи мутахассислигини олган. У махсус операция давомида қаҳрамонлик кўрсатиб "Мужество" (Жасорат) орденига сазовор бўлган. pic.twitter.com/jEI6vQnETJ — Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) October 17, 2022 Жангдаги қаҳрамонлиги ҳақида гапирганда, улар колонна таркибида ҳаракатланиб кетаётган вақтда душман пистирмасига дуч келади. Шунда у ўз миномётчилар бўлинмасига қуролларни шайлаб дарҳол жангга киришни буюради. Натижада душман артиллерияси ва ўқотар қуроллари ўти бостирилади, колонна ҳаракатини давом эттиради.