Суперлигада яна бир истеъфо — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Кеча бўлиб ўтган Суперлига 22-тур доирасидаги "Локомотив" - "Олимпик" учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Сервер Жепаров клуб раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилди. "Локомотив" кеча жуда муҳим беллашувда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу эса клуб раҳбариятининг кескин қарор қабул қилишига сабаб бўлди. Суперлига баҳсларининг қолган 4та турига асосий пойтахтликларни таниқли ва тажрибали мутахассис Мирко Еличич бошқаради. Австралиялик мураббий илтимосига биноан Денис Коростиченко ҳам мураббийлар штабига қайтиб, Еличичга яқиндан ёрдам беради.