Аутизм касаллиги нега қизлардан кўра ўғил болаларда кўпроқ учрайди?
Аутизм бу нерв тизимини зарарловчи касаллик бўлиб, бош мия ривожланишидаги бузилиш ҳисобига юзага келади ва ижтимоий муносабат ва алоқанинг етишмочилиги кабилар билан намоён бўлади. Болаларда туғилган пайтдан бошлаб ривожланади, лекин касалликнинг асосий белгилари 3 ёшгача намоён бўлади. Ўғил болалар қиз болаларга нисбатан кўпроқ касалланади.
САБАБЛАРИ:
– Ҳомила ичи касалликлари;
– Туғиш вақтида кислород етишмовчилиги;
– Туғиш вақти травмалари (бош, бўйин зарарланиши);
– Наслий мойилллик.
БЕЛГИЛАРИ:
– Боланинг одамлар билан мулоқотдан бош тортиши (чақирувга жавоб бермайди, кўзга қарамайди, қўл бермайди);
– Бир ҳаракатни такрорлаш;
– экин товушлардан бола қўрқади ва йиғлайди, баланд товушларга жавоб бермайди;
– Оғриққа сезувчанлик бўсағасининг ортиши;
– Атроф-муҳит билан бола бақириқлар орқали мулоқотда бўлади;
– Ўнақай ва чапақай бўлиш (иккала қўлида бир хил ҳаракат қила олади).
ДАВОЛАШ:
– Хулқ-атворни даволаш дастури;
– “Ривожланиш модельи”дан фойдаланиш; – Логопедда даволаниш;
– Ижтимоий муҳитга ўргатиш;
– Иш билан даволаш;
– Антидепрессантлар;
– Антипсихотиклар;
– Тутқаноққа қарши воситалари.
Аутизмдан тўлиқ даволанишнинг имкони йўқ. Ремиссия фақатгина 5% ҳоллардагина кузатилади.
SoglomHayot