Парижда ўзбек заргарлик буюмлари намойиш этилади
Франция пойтахтидаги Араб дунёси институтида 23 ноябрь куни “Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари” кўргазмаси очилади, деди Масс-медиа фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева.
ХIХ аср ўрталари – ХХ аср бошларида яратилган халқ амалий санъатининг 300 дан ортиқ экспонатлари намойиш этилади.
Булар пойабзал, бош кийимлар, заргарлик буюмларидан иборат сара тўпламлар, шунингдек, Нукус, Самарқанд ва Бухоронинг энг йирик музейларидан Туркистон ва рус авангардига тааллуқли 24 та мўйқалам асарларидир.