Тошкентда ҳаво яна "хавфли" даражада
Ўзбекистон пойтахти Тошкентда сўнгги бир йил ичида учинчи марта ҳавонинг ҳаддан ташқари ифлосланиши кузатилди. Ҳаво сифатини кузатувчи AQAir индексига биноан, 18 октябрь куннинг иккинчи ярмида Тошкентда ҳавонинг ифлосланиши 101-150 орасида, яъни “муайян гуруҳлар учун хавфли” даражада бўлди.