“Янги Тошкент” шаҳри қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон пойтахтининг шарқида расмийлар яна бир шаҳар — “Янги Тошкент”ни қуришни режалаштирмоқда.
У “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғи ҳудудида жойлаштирилади. Янги шаҳар пойтахтнинг шарқий қисмида, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида барпо этилади.
Унинг умумий майдони 20 минг гектарни ташкил қилиб, 500 минг аҳолига мўлжалланган бўлади.
Биринчи босқичда 6 минг гектар бунёдкорлик ишлари режалаштирилган.