Суперлига 23-тур ўйинлари: Бабаян Кападзега қарши, «Пахтакор» эса дербида иштирок этади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 23-тур учрашувлари 24—26 октябрь кунлари бўлиб ўтади. ПФЛ матбуот хизмати ўйинларнинг бошланиш вақтларини эълон қилди. Фото: ПФЛ Ушбу турда мусобақа пешқадами «Насаф» ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилади. «Навбаҳор» эса «Олимпик» билан куч синашади. «Пахтакор» Тошкент дербисида «Локомотив» билан баҳс олиб боради.