Қўнғирот туманида 13 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Мажбурий ижро бюрси Қўнғирот тумани бўлими иш юритувига Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг 2022 йил 23-сентябрь кунги қарорига асосан, "E.E.LTD” корхонасидан 13 млрд. 202,4 млн. сўм солиқ қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 23 сентябрь куни келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши юритуви қўзғатилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг банк хисоб рақамларига инкасса топшириқномалари қўйилган ва қарздорликни узиш учун ихтиёрий муддат берилган. Берилган ихтиёрий муддат ичида қарздор, "E.E.LTD” масъулияти чекланган жамияти томонидан 28 сентябрь куни белгиланган 13 млрд. 202,4 млн. сўм солиқ қарздорлиги тўлиғи билан тўланиб берилган ва ижро иши “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41 моддасига асосан амалда ундириб тамомланди.