Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал иш ҳақи 3 млн 721,8 минг сўмни ташкил этди
Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,9 %га кўпдир. 2021 йилда иш ҳақи 2 млн 978,9 минг сўм эди.
Статистика қўмитасига кўра, ҳудудлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори Тошкент шаҳри (5 млн 964 минг), Навоий (4 млн 953 минг) ва Тошкент вилоятига (3 млн 799 минг) тўғри келади.
Энг кам миқдори эса Самарқанд (2 млн 734 минг), Фарғона (2 млн 783 минг) ва Сурхондарё (2 млн 798 минг) вилоятларида қайд этилган.