Бокс. ОЧ—2022. Шаҳзод Музаффаров покистонлик рақибини енгиб, кейинги босқичга йўл олди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Бокс Федерацияси Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. -54 кг вазн тоифасида Шаҳзод Музаффаров 2 ноябрь куни покистонлик Закир Ҳусайнга қарши рингга кўтарилди. Музаффаров 5:0 ҳисобида зафар қучиб, кейинги босқичга йўл олди. 2 ноябрь кунги баҳсларда Руслан Абдуллаев ҳам иштирок этди ва қозоғизтонлик Санатали Толтаев устидан ғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мусобақага 13 нафар боксчи билан ташриф буюрган.