Бухорода араб тили ва ислом хаттотлик санъатидан сабоқ берадиган марказ очилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Бухорода ўтказилаётган “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасида “Ал-манар” маркази очилди. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди. Айтилишича, марказда араб тили ва ислом хаттотлик санъатидан сабоқ берилади. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Қуръони каримнинг Ўзбекистон фондларида сақланаётган қадимий нусхалари кўргазмаси ташкил этилди. Унда иштирокчилар Қуръони каримнинг Ўзбекистонда сақланаётган 50 га яқин қадимий нусхалари билан яқиндан танишишди. Шунингдек, Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан тайёрланган 10 дан ортиқ тўплам намойиш этилди.